Асосий/Сўнгги янгиликлар/Tenge Bank Евросиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик шартномасини имзолади

Tenge Bank Евросиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик шартномасини имзолади

Tenge Bank Евросиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик шартномасини имзолади

Logo EDB Tenge bank

Фото: Tenge Bank

Tenge Bank” АТБ ва Евросиё тараққиёт банки (ЕОТБ) ўртасида ғазначилик фаолияти ва Ўзбекистон молия бозоридаги ҳамкорлик доирасидаги операцияларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик битими имзоланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

ЕОТБ делегациясининг Тошкентга ишбилармонлик ташрифи доирасида Tenge Bank Бошқарув раиси Талгат Аюпов ва ЕОТБ Бошқарув раиси ўринбосари Данияр Имангалиев ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ, томонлар ғазначилик операциялари, вакиллик алоқалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш ниятида эканлигини маълум қилди. Шартномада, шунингдек, ЕОТБга Ўзбекистон валюта биржасида ташкиллаштирилган савдоларда иштирок этишда кўмаклашиш кўзда тутилган.

“Биз ЕОТБ билан ҳамкорлик бошланганидан жуда мамнунмиз. Шартнома томонларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг анча кенг доирасини қамраб олади – бу банклараро омонатларни ўзаро жойлаштириш, форекс операцияларини амалга ошириш, вакиллик ҳисобварақларини очиш, ўзаро кредит линияларини ташкил этиш ва бошқалар”, - деди Tenge Bank Бошқарув раиси Талгат Аюпов.

“Бугун имзоланган келишув ЕОТБ ва Halyk Group ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган. Биз Tenge Bank'ни банклараро операциялар бўйича Ўзбекистондаги биринчи ҳамкоримиз сифатида кўрганимиздан хурсандмиз. Банклараро операцияларни амалга оширишнинг умумий шартлари тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши бизга жорий йилда илк ғазначилик операцияларини амалга ошириш имкониятини беради”, — деди ЕОТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Дониёр Имангалиев.

Ташриф доирасида, шунингдек, ЕОТБ ва Tenge Bank делегациялари ўртасида Валюта ва пул бозорларида банклараро операцияларни амалга оширишнинг умумий шартлари тўғрисидаги битим имзоланди.

Маълумот учун:

Tenge Bank универсал банк бўлиб, барча тоифадаги корпоратив, кичик ва чакана мижозларга замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда сўм, АҚШ доллари, евро ва Қозоғистон тенгесида молиялаштириш имконияти билан молиявий хизматлар кўрсатади. Банк Halyk Group таркибига киради ва "Қозоғистон Халқ банки" АЖнинг шўба банки ҳисобланади.

Евросиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Евросиё маконида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи халқаро молия институти саналади. 15 йил давомида ЕОТБ иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ҳамда иштирокчи давлатлар: Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистонни ҳар томонлама ривожлантиришга кўмаклашиб келмоқда. ЕОТБнинг устав капитали 7 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Теги Tengebank