Асосий/Сўнгги янгиликлар/TBC Bank 3 нафар Кузатув кенгаши аъзосига 100 минг АҚШ доллари мукофот пули тўлади

TBC Bank 3 нафар Кузатув кенгаши аъзосига 100 минг АҚШ доллари мукофот пули тўлади

TBC Bank 3 нафар Кузатув кенгаши аъзосига 100 минг АҚШ доллари мукофот пули тўлади

"TBC Bank" акциядорлик тижорат банки 27 май куни акциядорлар йиллик умумий йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда банк томонидан Корпоратив ахборотлар ягона порталида маълум қилинди.

tbc_bank_salom.jpg
 
Фото: theglobaleconomics.com

Умумий йиғилишда тўққизта масала бўйича қарор қабул қилинди. 

Акциядорлар умумий йиғилиши "TBC Bank" АТБ Кузатув кенгашининг 2021 йилда амалга оширган ишларининг ҳисоботи билан танишди ва Кузатув кенгаши фаолиятини ҳамда банк Бошқаруви фаолиятини қониқарли деб топди.

Умумий йиғилишда банк Кузатув кенгашининг 3 нафар аъзоси жами 1,2 млрд. сўм (тахминан 100 000 АҚШ доллари) ҳисоблангани ва тўлангани маълум қилинган. 2021 йилдаги фаолияти учун TBC Bank:

  • Кузатув кенгаши аъзоси, Token Group Молиявий директори Шароф Шариповга 424,90 млн. сўм;
  • Кузатув кенгаши аъзоси, TA Consult / ЕТТБ Лойиҳа координатори Сеит Девдарианига 403,73 млн. сўм;
  • Кузатув кенгаши аъзоси, Полшанинг Aion Bank'и Бош директори Войтек Соберияжга 367,61 млн. сўм миқдорида мукофот пули тўлаб берган.

Акциядорлар ушбу йиғилишда банкнинг янги таҳрирдаги Низомини, "TBC Bank АТБ Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида" ги, "TBC Bank АТБ Кузатув кенгаши тўғрисида" ги, "ТБС Банк Бошқаруви тўғрисида" ги Низомларни янги таҳрирда қабул қилди ҳамда ушбу ҳужжатларнинг аввалги таҳрирдагиларини ўз кучини йўқотган деб топди.

TBC Bank Бошқаруви раиси этиб Спартак Тетрашвили 3 йил муддатга тайинланган.

Банкнинг Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги тартибда сайланган:

TBC Bank - Kuzatuv kengashi

 

Теги mukofot puli TBC Bank Kuzatuv kengashi