Асосий/Сўнгги янгиликлар/Солиқ қўмитаси банк карталаридан фойдаланиш бўйича таклиф билан чиқди

Солиқ қўмитаси банк карталаридан фойдаланиш бўйича таклиф билан чиқди

Солиқ қўмитаси банк карталаридан фойдаланиш бўйича таклиф билан чиқди

Давлат солиқ қўмитаси "Назорат харидини амалга оширишда банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" қарор лойиҳаси билан чиқди. Лойиҳа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.

karta-bankers.jpg

Фото: Bankers.uz

Қарор лойиҳаси билан назорат харидини амалга оширишда банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

Қуйидаги ҳолатларни текшириш мақсадида ўтказилаётган назорат харидида банк карталаридан фойдаланилади:

  • банк карталари орқали тўловлар қабул қилиниши рад этилганлигини;
  • нақд пул маблағлари ва банк карталари орқали амалга ошириладиган тўловлар шаклига қараб нархлар сунъий равишда оширилиши ёки пасайтирилиши ҳолатларини;
  • банк карталари орқали тўловларни қабул қилганда онлайн назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чекларини бермаслик ҳолатларини;
  • харид учун тўловларни тўлов тизими орқали шахсий банк картасига ноқонуний равишда ўтказиб бериш ҳолатларини.

Назорат харидини амалга оширишда жисмоний шахсларнинг банк карталаридан ҳамда корпоратив банк карталаридан фойдаланиш мумкин.

Низом лойиҳасига асосан қуйидаги ҳолатларда назорат хариди бўйича сарфланган маблағларни солиқ тўловчи томонидан банк карта сақловчисига қайтариб бериш талаб этилмаслиги белгиланмоқда:

  • хизмат кўрсатиш соҳасида хизматлар (ишлар) тўлиқ ҳажмда кўрсатилганда (бажарилганда);
  • умумий овқатланиш соҳасида маҳсулотлар истеъмол қилинганда.

Лойиҳа муҳокамаси жорий йил 19 апрелгача давом этади.

 

Теги DSQ Karta