Асосий/Сўнгги янгиликлар/Сенат Раиси Танзила Нарбаева тижорат банкларида амалга оширилаётган коррупцион ҳолатларни танқид қилди

Сенат Раиси Танзила Нарбаева тижорат банкларида амалга оширилаётган коррупцион ҳолатларни танқид қилди

Сенат Раиси Танзила Нарбаева тижорат банкларида амалга оширилаётган коррупцион ҳолатларни танқид қилди

29 апрель куни Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Марказий банкнинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди. Ҳисоботни тинглагач, Сенат Раиси Танзила Нарбаева тижорат банкларидаги коррупцион ҳолатлар ислоҳотларга соя солаётганини билдирди.

tanzila_narbayeva.jpg

Фото: Олий Мажлис Сенати

Марказий банк фаолиятига баҳо бериларкан, Хоразм вилояти мисолида фаолият самарали йўлга қўйилмагани, қатор хато ва камчиликлар борлиги ҳамда регулятор сифатида буни марказий банк назорат қилиши кераклиги таъкидланди.

Сенат Раиси битта банкда камчиликка йўл қўйган, хатто жиноят содир қилган банк масъулининг бошқа бир банкка бориб ишга жойлашиши нотўғри эканлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, Т.Нарбаева тижорат банкларига янги, ёш раҳбар кадрлар тайинлагандан кейин уларни замон талабларига мос равишда ишни ташкиллаштира оладиган қилиб ўқитиш кераклиги юзасидан Марказий банк раҳбариятига зарурий тавсияларини берди.