Сўнгги янгиликлар: xalq banki

Халқ банки фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди
Халқ банки фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

АТ Халқ банки томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Халқ банкининг молиявий ҳолатини соғломлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзусига бағишланган матбуот анжуман ўтказилди. Анжуманни Халқ банки Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов олиб борди. Тадбир давомида банк фаолиятининг турли йўналишлари бўйича маълумотлар берилди.

Навоийда уч нафар банк ходими автоҳалокат туфайли вафот этди
Навоийда уч нафар банк ходими автоҳалокат туфайли вафот этди

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни кундузги вақтда Навоий вилоят Нурота тумани Халқ банкининг уч нафар ходими - филиал бошқарувчиси, бош бухгалтери ва кредит мониторинги бўлими бошлиғи кетаётган автомашина Навоий-Нурота йўлида бошқа автомашина билан тўқнашиб кетган. Натижада банк ходимларининг барчаси ҳаёт учун хавфли тан жароҳатлари олиб, вафот этишган. 

Халқ банки кузатув кенгаши аъзоларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни режалаштирмоқда
Халқ банки кузатув кенгаши аъзоларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни режалаштирмоқда

АТ "Халқ банки" кузатув кенгаши аъзоларини фаолияти давомида (кузатув кенгаши аъзоси сифатида) содир этган ҳар қандай ғайриқонуний хатти ҳаракатлари ва қабул қилган қарорлари натижасида келтирилган зарарлари оқибатида юзага келадиган фуқаролик жавобгарлигини суғуталашни режалаштирмоқда.  

Халқ банки Бош бухгалтер лавозимига танлов эълон қилмоқда
Халқ банки Бош бухгалтер лавозимига танлов эълон қилмоқда

АТ "Халқ банки" Бош банк Бош бухгалтери — Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори лавозимига танлов эълон қилди. Номзодлар молиявий, банк тизими ташкилотларида камида 10 йил, шу жумладан бухгалтерия ҳисоби бўлинмаларида камида 5 йил, шунингдек, раҳбарлик лавозимларида  камида 2 йил иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.