Картани банкка бормасдан саноқли дақиқаларда онлайн буюртириш ва олиш мумкин. Виртуал карта айнан интернетдаги хавфсиз харидлар учун мўлжалланган.
ANORBANK мижозлари ушбу картани бир дақиқа ичида мобил илова орқали очишлари мумкин. Карта ёрдамида ҳеч қандай конвертациясиз интернетдаги онлайн харидларни амалга ошириш, республика ичида ҳам маҳаллий карта сифатида фойдаланиш, хусусан ойлик иш ҳақи ва бошқа маблағларни кирим қилиш мумкин. Бундан ташқари картани тўлов терминалларида мобил иловалар ёрдамида контактсиз тўловларда ҳам ишлатса бўлади.