Сўнгги янгиликлар: valyuta

Ўзбекистон банкларида рубль савдоси ва курси маъмурий усулда тартибга солинаётганлиги айтилмоқда
Ўзбекистон банкларида рубль савдоси ва курси маъмурий усулда тартибга солинаётганлиги айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда ўзбек банкларида рубль сотиб олиш ва сотиш амалиётини жорий қилиши тўғрисида хабарлар тарқалди. Иқтисодчи Отабек Бакиров рубль сотиб олиш ва сотиш курси шартлари маъмурий коридор доирасида амалга оширилиши ва бугунги кун учун тавсия этилган коридор рублни сотиб олиш курси 97 сўм, сотиш курси эса 102 сўм бўлгани тўғрисида ёзди.
2021 йилда жисмоний шахслар 7,1 млрд. долларлик валюта сотди
2021 йилда жисмоний шахслар 7,1 млрд. долларлик валюта сотди
2021 йилда жисмоний шахслар тижорат банкларига 7,1 млрд. долларлик хорижий валюта сотган бўлса, 4,6 млрд. долларлик хорижий валюта сотиб олган. Аҳолининг чет эл валютасига бўлган таклифи ҳажми унга бўлган талаб ҳажмидан 2,5 млрд. АҚШ долларига ортиқ бўлди (2020 йил 5 баробар кўп).
Ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талаб 26,1 млрд. АҚШ долларини ташкил қилмоқда
Ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талаб 26,1 млрд. АҚШ долларини ташкил қилмоқда
Марказий банк ички валюта бозорининг 2021 йил ҳолати бўйича қисқача шарҳни эълон қилди. Унга кўра, ички валюта бозорида чет эл валютасидаги умумий таклиф ҳажми 22,9 млрд. АҚШ долларини ташкил этган. 
Ўзбекистонда хусусий секторга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин
Ўзбекистонда хусусий секторга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин

Мазкур ўзгаришни кўзда тутувчи Президент қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган. Қарор лойиҳаси билан, шунингдек, Молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига кредит уюшмаси хизматлар бозорига кириш имкониятларини яратиш ҳам кўзда тутилмоқда.

Беҳзод Ҳошимов: Нима учун фақат банкларга бу ваколат берилгани, шахсан менга тушунарсиз
Беҳзод Ҳошимов: Нима учун фақат банкларга бу ваколат берилгани, шахсан менга тушунарсиз

Иқтисодчи, АҚШнинг Висконсин Университети докторанти, "Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгаши мустақил аъзоси Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистонда валюта айирбошлаш амалиётлари ваколати нима учун фақатгина тижорат банкларига берилгани борасида ўз танқидий фикрларини билдирди.

3 кунлик ўсишдан кейин доллар курси пасайди
3 кунлик ўсишдан кейин доллар курси пасайди

Марказий банк 16 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,34 сўмга пастлаб, 10 650,66 сўмни ташкил қилди. Евро 40,11 сўмга кўтарилиб, 12 613,58 сўм бўлди.