"Очиқ эшиклар куни"да банк уч босқичли синовларидан муваффақиятли ўтган талабаларни пулли амалиётга таклиф қилишини маълум қилди. Асакабанк Ходимларни бошқариш департаменти директори Ахметова Розанинг сўзларига кўра, асосан, Тошкентдаги Вестминистер халқаро университети, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳамда Инҳа университети талабалари очиқ эшиклар кунига келди ва синовларда иштирок этди.
АТ "Халқ банки" Бош банк Бош бухгалтери — Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори лавозимига танлов эълон қилди. Номзодлар молиявий, банк тизими ташкилотларида камида 10 йил, шу жумладан бухгалтерия ҳисоби бўлинмаларида камида 5 йил, шунингдек, раҳбарлик лавозимларида камида 2 йил иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.
"Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки Бош офис Коррупцияга қарши ички назорат хизмати (Комплаенс назорати) раҳбарлик лавозимларига молия, солиқ, комплаенс, аудит ва ички назорат, иқтисодий ҳуқуқ билан боғлиқ соҳаларда 5 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга, юқори малакали мутахассисларни ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилмоқда.
Мазкур бот ёрдамида номзодлар суҳбат жараёнигача бўлган барча босқичлар (резюмелар таҳлили, дастлабки саралаш савол-жавоблари, тест синовлари)дан онлайн тарзда ўтиш имкониятига эга бўлмоқдалар. Маълум қилинишича, бот орқали шу кунгача 4000 дан ортиқ номзод очиқ танловда иштирок этган ва 33 нафари ишга қабул қилинган.
Молия вазирлиги бир қанча истиқболли лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилмоқда. Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.