Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, "Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкининг инвестициявий жозибадорлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган тизимли ўзгартиришларни амалга ошириш орқали хусусийлаштириш жараёнларида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкининг иштирок этишига розилик берилмоқда.
"Ўзсаноатқурилишбанк" AТБ молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги мутахассисларни профессионал ривожлантиришнинг халқаро стандартларига мувофиқлик мақомини олди. Сертификатланган бухгалтерлар уюшмасининг (ACCA) мазкур сертификати банкка профессионалликни қадрлайдиган ва ўз ходимларининг салоҳиятини ривожлантиришга биринчи даражали эътибор қаратадиган масъул иш берувчи мақомини беради.
Ўзсаноатқурилишбанк халқаро пластик карталарни чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш учун янги тўлиқ функцияли процессинг маркази ишга туширилиши муносабати билан, банк томонидан шу кунгача эмиссия қилинган VISA карталарига хизмат кўрсатиш 1 октябрдан бошлаб қисман, 1 ноябрдан эса тўлиқ тўхтатилишини маълум қилди. Аввалроқ шу каби эълонлар Туронбанк ва Ипотека банк томонидан ҳам берилган эди.
Ўзсаноатқурилишбанк тизимида маълумотларга ишлов бериш, сақлаш ва чуқур таҳлил қилишга қаратилган “Data Warehouse” (DWH) - маълумотлар омбори ва “Business Intelligence” – бизнес таҳлил тизими татбиқ этилди. Бу Банкнинг янги бизнес моделига асосланган трансформация жараёнлари доирасида амалга оширилди.