Компаниянинг махсус сайтдаги вакансия тўғрисидаги эълонларига кўра, у банк тизимида иш тажрибасига эга бўлган ҳуқуқшунос, ғазначилик бўйича мутахассис ҳамда банк сектори бўйича риск менежер изламоқда. Лавозимлар учун таклиф этилаётган иш ҳақи миқдори ҳам бир мунча жозибадор.