Сўнгги янгиликлар: uzcard

UZCARD валюта банкоматлари январь ойи охиригача ишлай бошлайди
UZCARD валюта банкоматлари январь ойи охиригача ишлай бошлайди

Сентябрь ойи охирида тез-тез сохта банкнотлар пайдо бўлиши сабабли UZCARD валюта банкоматларида айирбошлаш функциясини тўхтатган эди. Комапания 2022 йилнинг январь ойи охиригача банкоматларда валюта айирбошлаш имконияти пайдо бўлишини маълум қилди.

UZCARD ва HUMO терминаллари иккала тўлов тизимининг карталарини ўзаро қабул қилишлари учун такомиллаштирилди
UZCARD ва HUMO терминаллари иккала тўлов тизимининг карталарини ўзаро қабул қилишлари учун такомиллаштирилди

2021 йил 27 декабрь куни UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари иккала тизим терминалларида тўловларни қабул қилишни намойиш этдилар. Илгари терминалларда чекловлар мавжуд бўлган бўлса, эндиликда битта терминалда ҳам UZCARD, ҳам HUMO карталарига хизмат кўрсатиш мумкин бўлади.

UZCARD "Universal Platforms" экотизимида янги хизмат ишга туширди
UZCARD "Universal Platforms" экотизимида  янги хизмат ишга туширди

"Universal Platforms" рақамли экотизим доирасида UZCARD корпоратив мижозларга онлайн мониторинг ва тўлов лимитини белгилаш бўйича янги хизмат турини таклиф этади. "Universal Platforms" экотизимига уланган банклар ушбу хизматдан ўз банк тизими ичида, яъни "Банк-мижоз" ичида фойдаланишлари мумкин, бу эса ўз навбатида тижорат банклари мижозларига UZCARD корпоратив карталаридан фойдаланишда қўшимча қулайликлар яратади.

Тошкентда ўзбек ва қозоқ бизнес-ангеллари клуби учрашуви ўтказилади
Тошкентда ўзбек ва қозоқ бизнес-ангеллари клуби учрашуви ўтказилади

19 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистоннинг биринчи бизнес-ангел клуби "UZANGELS" очилиши муносабати билан Қозоғистоннинг “UMAY Angels Club” клуби иштирокида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбати офлайн форматда Uzcard корпоратив акселератори майдонида бўлиб ўтади.

UZCARD "Кремний водийси"да ишлаган мутахассис иштирокида конференция ўтказади
UZCARD "Кремний водийси"да ишлаган мутахассис иштирокида конференция ўтказади

UZCARD Ўзбекистонлик собиқ банк ходими, АҚШнинг информацияон технологияларга асосланган "Кремний водийси"да ишлаган IT-эксперт, АҚШнинг “Fort Ross Ventures” венчур фонди асосчиси ва бошқарувчи ҳамкори Виктор Орловский билан "Ўзбекистонда қандай қилиб Кремний водийсини қуриш мумкин" ("Как построить Кремниевую Долину в Узбекистане") мавзусида технологик конференция ўтказмоқда. 

UZCARD банкоматларида нима учун 50 ва 100 долларлик купюралар қабул қилиш тўхтатилганлиги борасида тушунтириш берди
UZCARD банкоматларида нима учун 50 ва 100 долларлик купюралар қабул қилиш тўхтатилганлиги борасида тушунтириш берди

"Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази" сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситаларида UZCARD банкоматлари томонидан айрим купюрадаги хорижий валюталарнинг қабул қилиш тўхтатилиши борасида тарқалган хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.

“Uzcard” ва “Иннополис” махсус иқтисодий зонаси ўртасида илмий ва тижорат соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзоланди
“Uzcard” ва “Иннополис” махсус иқтисодий зонаси ўртасида илмий ва тижорат соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзоланди

Келишув ҳозирда давом этаётган Kazan Digital Week 2021 халқаро форуми доирасида имзоланди. Келишувнинг асосий мақсади Россия ва Ўзбекистонда инновацион технологияларни ривожлантириш ва венчур капитал қўйилмалари бўйича ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш саналади.

UZCARD ўз номидан фойдаланиб содир қилинаётган фирибгарлик ҳолатлари кўпаяётганлиги ҳақида огоҳлантирди
UZCARD ўз номидан фойдаланиб содир қилинаётган фирибгарлик ҳолатлари кўпаяётганлиги ҳақида огоҳлантирди

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (UZCARD) сўнгги пайтларда ўз фирма номи (бренди), шунингдек расмий сайтидаги маълумотлардан фойдаланиб, шунга ўхшаш алдамчи (фейк) сайтлар орқали жисмоний шахсларга нисбатан фирибгарлик ҳолатлари кўп учраётганлиги ҳақида огоҳлантирди. Хусусан, бундай фирибгарлар турли сайтлар орқали гўёки UZCARD номидан мижозларга "бир марталик тўлов" тўланишини ваъда қилишмоқда.

Uzcard ислом банкчилиги бўйича конференция ўтказмоқда
Uzcard ислом банкчилиги бўйича конференция ўтказмоқда

Uzcard финтех акселератори Лондонда жойлашган молиявий гуруҳ FINEXTRA билан биргаликда "Ислом банкининг рақамли трансформациясига йўл" халқаро конференциясини ўтказади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.