Сўнгги янгиликлар: trustbankuz

Исломий молиялаштириш, янги филиаллар ҳамда ўқитувчи ва шифокорлар учун кредитлар — Трастбанкда йил якунлари
Исломий молиялаштириш, янги филиаллар ҳамда ўқитувчи ва шифокорлар учун кредитлар — Трастбанкда йил якунлари

"Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг навбатдагиси "Трастбанк" ХАБ тўғрисида бўлади. Бу йил Трастбанк бир қатор янгиликларни тақдим этди. Бухорода янги филиал очди, банк хизматлари марказлари сонини 96 тага етказди. Исломий дарча ташкил этиш бўйича амалий ҳаракат қилди. Халқаро исломий молия муассасаларидан умумий миқдори 25 млн. долларлик маблағ жалб қилди. 

 

Собиқ вазир ўринбосари Трастбанк Кузатув кенгаши таркибига киритилди
Собиқ вазир ўринбосари Трастбанк Кузатув кенгаши таркибига киритилди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири собиқ ўринбосари Умиджон Салимов Трастбанк Кузатув кенгаши аъзолари таркибига сайланди. Банкнинг 26 ноябрь куни бўлиб ўтган акциядорлар умумий йиғилишида бир қанча масалалар кўриб чиқилган. Шу жумладан, Кузатув кенгаши таркибида ҳам ўзгаришлар юз берган.

 

Трастбанкнинг Самарқанд шаҳридаги филиали янги офисда фаолиятини бошлади
Трастбанкнинг Самарқанд шаҳридаги филиали янги офисда фаолиятини бошлади

2021 йил 18 октябр куни қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрида Трастбанкнинг янгиланган ва замонавий филиали биноси мижозларни қабул қилишни бошлади. Очилиш маросимида Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Трастбанк Бошқаруви Раиси Сардор Нормуҳамедов, шунингдек, банк мижозлари ва шаҳар аҳолиси иштирок этди. 

Трастбанк "Қушбеги" банк хизматлари марказини очди
Трастбанк "Қушбеги" банк хизматлари марказини очди

Кеча - 2021 йил 27 сентябрь санасида, Трастбанкнинг навбатдаги - "Қушбеги" банк хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади. Марказ Яккасарой тумани “Қушбеги” савдо мажмуаси қошида ташкил этилди. Сони бўйича Трастбанкнинг 93-банк хизматлари маркази ҳисобланган ушбу масканда жисмоний ва юридик шахсларга кенг кўламли банк ва консалтинг хизматлари кўрсатилади. Жумладан, жисмоний шахслар учун микроқарз, овердрафт ва бошқа қисқа муддатли кредитларни расмийлаштириш имконияти яратилган. 

"Трастбанк" исломий молиялаштиришни йўлга қўйиш мақсадида яна бир, 10 миллион АҚШ долларлик битим имзолади
"Трастбанк" исломий молиялаштиришни йўлга қўйиш мақсадида яна бир, 10 миллион АҚШ долларлик битим имзолади

Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтаётган анжумани доирасида Трастбанк ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши тўғрисида битим имзолади. Ажратиладиган маблағ банк мижозларининг фармацевтика, озиқ-овқат соҳасидаги лойиҳаларини молиялаштириш, шунингдек исломий дарча тамойиллари асосида хизмат кўрсатиш учун йўналтирилади.

"Трастбанк" ХАБ Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 миллион АҚШ долларлик битим имзолади
"Трастбанк" ХАБ Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 миллион АҚШ долларлик битим имзолади

"Трастбанк" хусусий акциядорлик банки Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 миллион АҚШ доллари миқдорида битим имзолади. Қолаверса, банк “Халқаро ислом савдо-молия корпорациясининг Ўзбекистондаги энг фаол ва энг барқарор ҳамкори” унвони билан тақдирланди.