Сўнгги янгиликлар: trastbank

Трастбанкнинг Самарқанд шаҳридаги филиали янги офисда фаолиятини бошлади
Трастбанкнинг Самарқанд шаҳридаги филиали янги офисда фаолиятини бошлади

2021 йил 18 октябр куни қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрида Трастбанкнинг янгиланган ва замонавий филиали биноси мижозларни қабул қилишни бошлади. Очилиш маросимида Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Трастбанк Бошқаруви Раиси Сардор Нормуҳамедов, шунингдек, банк мижозлари ва шаҳар аҳолиси иштирок этди. 

Трастбанк "Қушбеги" банк хизматлари марказини очди
Трастбанк "Қушбеги" банк хизматлари марказини очди

Кеча - 2021 йил 27 сентябрь санасида, Трастбанкнинг навбатдаги - "Қушбеги" банк хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади. Марказ Яккасарой тумани “Қушбеги” савдо мажмуаси қошида ташкил этилди. Сони бўйича Трастбанкнинг 93-банк хизматлари маркази ҳисобланган ушбу масканда жисмоний ва юридик шахсларга кенг кўламли банк ва консалтинг хизматлари кўрсатилади. Жумладан, жисмоний шахслар учун микроқарз, овердрафт ва бошқа қисқа муддатли кредитларни расмийлаштириш имконияти яратилган. 

"Трастбанк" исломий молиялаштиришни йўлга қўйиш мақсадида яна бир, 10 миллион АҚШ долларлик битим имзолади
"Трастбанк" исломий молиялаштиришни йўлга қўйиш мақсадида яна бир, 10 миллион АҚШ долларлик битим имзолади

Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтаётган анжумани доирасида Трастбанк ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши тўғрисида битим имзолади. Ажратиладиган маблағ банк мижозларининг фармацевтика, озиқ-овқат соҳасидаги лойиҳаларини молиялаштириш, шунингдек исломий дарча тамойиллари асосида хизмат кўрсатиш учун йўналтирилади.

"Трастбанк" ХАБ Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 миллион АҚШ долларлик битим имзолади
"Трастбанк" ХАБ Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 миллион АҚШ долларлик битим имзолади

"Трастбанк" хусусий акциядорлик банки Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 миллион АҚШ доллари миқдорида битим имзолади. Қолаверса, банк “Халқаро ислом савдо-молия корпорациясининг Ўзбекистондаги энг фаол ва энг барқарор ҳамкори” унвони билан тақдирланди.