Сўнгги янгиликлар: rasmiy munosabat

"Tenge Bank" АТБ банк амалиётлари бўйича ҳеч қандай чекловлар ва узилишлар йўқлигини маълум қилди
"Tenge Bank" АТБ банк амалиётлари бўйича ҳеч қандай чекловлар ва узилишлар йўқлигини маълум қилди

Айни пайтда Қозоғистондаги барча банклар қатори, “Halyk bank” фаолиятининг ҳам вақтинчалик тўхтатилиши муносабати билан, банкнинг Ўзбекистондаги шўъба банки — "Tenge Bank"да ҳам бир қатор операциялари тўхтатилиши мумкинлиги борасида саволлар ва асосланмаган маълумотлар келиб тушмоқда. Bankers.uz ушбу масалада "Tenge Bank" АТБдан расмий муносабат олди.

Асакабанк тизимда ходимларнинг иш ҳақлари пасайтирилгани борасидаги хабарларга муносабат билдирди
Асакабанк тизимда ходимларнинг иш ҳақлари пасайтирилгани борасидаги хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган "Асакабанк ҳудудлардаги филиаллар ходимларининг қўшимча иш ҳақларини кескин пасайтиришга қарор қилган” сарлавҳаси остида эълон қилинган маълумотга нисбатан "Асакабанк" АЖ расмий муносабат билдирди. Банк бу каби хабарларни мавжуд объектив ҳолатлар чуқур таҳлил қилинмасдан, банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари ўрганилмасдан, нопрофессионал ёндашув асосида тайёрланган материал сифатида банк брендини обрўсизлантиришга қаратилган ҳатти-ҳаракат деб баҳолаган.

Туронбанк мобил илова орқали "пул ўғирлаган" шахслар юзасидан тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди
Туронбанк мобил илова орқали "пул ўғирлаган" шахслар юзасидан тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди

Маълум бўлишича, ўтган йил декабрь ойида банк мобил иловаси тизимидаги қисқа носозликни "пайқаган" банк мижозларидан бири, ўз шериклари билан банк карталарига бир неча миллион сўм маблағларни кирим қилиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Ҳозирда мазкур ҳолат такрорланмаслиги бўйича барча чоралар кўрилган бўлиб,  "ўғрилардан" маблағларни ундириш бўйича ишлар ҳам якунланган.