23 декабрь куни Миллий матбуот марказида “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ: трансформация ва истиқбол” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда банк Бошқарув раиси Муратов Алишер Акмалович бошчилигидаги банк Бошқаруви раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
"Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг бу галгиси "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ тўғрисида бўлади. Бу йил Қишлоқ қурилиш банк бир қатор янгиликларни тақдим этди. Банк филиалларини яна биттага кўпайтирди, алоқа марказини янгилади. Шу билан бирга бир қатор хорижий банклар билан турли миқдорда кредит ажратиш бўйича битимлар тузди.