Марказий банк жорий йил май ойи якуни бўйича пул агрегатлари статистикасини эълон қилди. Статистикага кўра, май ойида ҳам пул массаси ўсишда давом этган. Хусусан, кенг маънодаги пул массаси апрель ойида 12,5 трлн. сўмга ўсган бўлса, май ойида ўсиш 13,3 трлн. сўмни ташкил қилган.