Сўнгги янгиликлар: poytaxtbank

Пойтахт банк сотувидан тушган маблағлар нимага сарфланиши маълум бўлди
Пойтахт банк сотувидан тушган маблағлар нимага сарфланиши маълум бўлди

"Пойтахт банк" акциядорлик жамияти устав капиталидаги давлат улуши сотилишидан тушган маблағлар нималарга сарфланиши маълум бўлди. Бу ҳақда тегишли ҳукумат қарори lex.uz порталига жойлаштирилди.

Улуғбек Мустафоев Пойтахт банк Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилди
Улуғбек Мустафоев Пойтахт банк Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилди

"Пойтахт банк" АЖда Кузатув кенгаши таркиби ўзгарди. Хусусан, Кенгаш таркибидан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Бошқарув раиси У. Мустафоев, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи Л. Исматуллаев, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бошқарма бошлиғи Ж. Камбаровлар чиқарилган.  Уларнинг ўрнига Давлат активларини бошқариш агентлигидан иккита департамент бошлиғи ҳамда бир нафар Вазирлар Маҳкамаси ходими киритилган. 

Пойтахт банк акциялари Россиянинг Экспобанкига сотилади
Пойтахт банк акциялари Россиянинг Экспобанкига сотилади

Бугун давом этаётган Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида "Пойтахт-банк" АЖ хусусийлаштирилиши юзасидан Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Экспобанк (Россия) ўртасида келишув меморандуми имзоланди. Экспобанк "Форбес" журналининг 2020 йилдаги маълумотларига кўра, Россиядаги энг ишончли кредит ташкилотларининг биринчи 100 талигига, «Коммерсантъ» журналининг 2020 йил охиридаги рейтингига кўра, Россиянинг энг самарали 10 та банклари қаторига киради.