Сўнгги янгиликлар: omonat

Туркистонбанк омонатларга юқори фоиз таклиф қила бошлади
Туркистонбанк омонатларга юқори фоиз таклиф қила бошлади
Сўнгги икки кунда Туркистонбанк миллий ва хорижий валютада бир мунча юқори ставкада омонатлар таклиф қилишини эълон қилди. Дастлаб банк миллий валютадаги HUMO-Mastercard кобейдж карталаридаги қолдиқ маблағларга йиллик 22 фоиз устама таклиф қилди.
"Bank Apelsin" яқин кунларда омонат турларини таклиф қилиши мумкин
"Bank Apelsin" яқин кунларда омонат турларини таклиф қилиши мумкин

2021 йилнинг 1 ноябрида ташкил этилган "Bank Apelsin" АЖ Омонатларни кафолатлаш жамғармаси аъзосига айланди. Банкнинг хабар беришича, тез орада Капиталбанкдаги мавжуд омонат турларидан ташқари, янги турдаги омонатлар ҳам жорий қилинади. 

Аҳоли омонатлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 21,1 фоизни ташкил қилмоқда
Аҳоли омонатлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 21,1 фоизни ташкил қилмоқда

Марказий банк республика банк тизимидаги ТОП-10 тижорат банкининг юқори фоиз ставкалари бўйича амалга оширилган навбатдаги мониторинг натижалари тўғрисида ҳисобот эълон қилди. Унга кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатида ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 20-22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21,1 фоизни ташкил қилди.

Омонатлар бўйича ўртача тортилган ставка 7 йиллик максимумни янгилади
Омонатлар бўйича ўртача тортилган ставка 7 йиллик максимумни янгилади

Ноябрь ойида аҳолининг миллий валютадаги банк омонатлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 20,5 фоизни ташкил қилмоқда. Охирги марта 2014 йил декабрь ойида бундай фоиз ставкалари кузатилган эди. Ўшанда фоиз ставкалари 22,8 фоизни ташкил қилган. 

 

Аҳоли омонатларининг ўртача фоиз ставкаси 20 фоизга етди, юридик шахслар депозитлари бўйича эса ставка тушишда давом этмоқда
Аҳоли омонатларининг ўртача фоиз ставкаси 20 фоизга етди, юридик шахслар депозитлари бўйича эса ставка тушишда давом этмоқда

Марказий банк июль ойи якунлари бўйича банк бозоридаги депозит ва кредитларнинг ўртача фоиз ставкаларини маълум қилди. Жисмоний шахсларга таклиф этилаётган омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси сўнгги бир йил ичида биринчи марта 20 фоизга етди. Юридик шахсларнинг депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси эса, аксинча, февраль ойидан буён пастлаб, ўзининг бу йилги минимуми - 15,2 фоизгача тушган.