Навоийда фуқаролар Г.В., С.Қ ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, сохта ҳужжатлар асосида фуқароларнинг номига ҳудуддаги тижорат банклари филиалларидан жами 441,8 млн сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилган.
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни кундузги вақтда Навоий вилоят Нурота тумани Халқ банкининг уч нафар ходими - филиал бошқарувчиси, бош бухгалтери ва кредит мониторинги бўлими бошлиғи кетаётган автомашина Навоий-Нурота йўлида бошқа автомашина билан тўқнашиб кетган. Натижада банк ходимларининг барчаси ҳаёт учун хавфли тан жароҳатлари олиб, вафот этишган.