Ипотека банк жорий йил 21 сентябр куни "Muxbir Daliyev" телеграм каналида эълон қилинган ҳолат юзасидан маълумот берди. Унга кўра, ҳақиқатдан ҳам банкнинг Андижон филиали ходими мижознинг мурожаатини "ёпиш" учун у билан тузилган суҳбат баённомасига сохта имзо қўйганлиги ҳамда "сохта мижоз"дан фойдаланганлиги аниқланган. Банк ушбу ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини ҳамда филиал бошқарувчисига огоҳлантириш берилганлигини маълум қилган.