Сўнгги янгиликлар: moneytransfer

Апрель ойида Ўзбекистонга рекорд даражада халқаро пул ўтказмалари келиб тушди
Апрель ойида Ўзбекистонга рекорд даражада халқаро пул ўтказмалари келиб тушди
Марказий банк маълумотларига кўра, январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 2,54 млрд. доллар халқаро трансчегаравий ўтказмалари келиб тушди. Аввалроқ, 2022 йилнинг январь-март ойларида мамлакатга жами 1,5 млрд. долларлик халқаро пул ўтказмалари кириб келгани айтилганди. 
Ўзбекистон Қозоғистондан пул ўтказмалари бўйича кучли учликдан жой олди
Ўзбекистон Қозоғистондан пул ўтказмалари бўйича кучли учликдан жой олди
2022 йил I чорагида Ўзбекистон Қозоғистон юборилган пул ўтказмалари миқдори бўйича иккинчи ўринни эгаллади. Кўрсатилган муддатда Қозоғистондан Ўзбекистонга 90,2 млн. доллар (38,6 млрд. тенге) миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилган.
Март ойида Ўзбекистонга пул ўтказмалари 26,6 фоизга камайди
Март ойида Ўзбекистонга пул ўтказмалари 26,6 фоизга камайди
Марказий банк маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга кириб келган пул ўтказмалари ҳажми 2021 йилнинг мос ойига нисбатан 21,1 фоизга ўсган бўлса, март ойида эса 26,6 фоизга камайди. Шунга қарамасдан, 2022 йилнинг I чорагида мамлакатга жами 1,5 млрд. долларлик трансчегаравий пул ўтказмалари кириб келган.