Сўнгги янгиликлар: moliyaviy savodxonlik

Марказий банк меҳнат муҳожирлари молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳасини ишга туширди
Марказий банк меҳнат муҳожирлари молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳасини ишга туширди

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Марказий банк томонидан “Кафолат” суғурта компанияси билан биргаликда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 12 та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридаги тренерларни молиявий саводхонлик бўйича тайёрлаш юзасидан тренинг ўтказилди.

Марказий банк ўқитувчилар учун молиявий саводхонлик бўйича танлов эълон қилмоқда
Марказий банк ўқитувчилар учун молиявий саводхонлик бўйича танлов эълон қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки "Банк омонатлари ёрдамида жамғармаларни шакллантириш" мавзусидаги энг яхши дарс ишланмаси бўйича ўқитувчилар учун танлов эълон қилмоқда. "Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс" танлови "Бутунжаҳон жамғариш куни" доирасида ўтказилиб, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларнинг молиявий маданиятини ривожлантириш ва мактаб ўқувчиларининг жамғарма соҳасидаги молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Марказий банк молиявий саводхонликка бағишланган мобил иловани ишга туширди
Марказий банк молиявий саводхонликка бағишланган мобил иловани ишга туширди

У Andorid ва iOS фойдаланувчилари учун рус ва ўзбек (кирилл ва лотин) тилларида мавжуд. Мобил илова Pixel Craft компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Илова учун Марказий банк қанча маблағ тўлагани ҳозирча маълум эмас.

Марказий банк молиявий саводхонликни фаол тарғиб қилган банкларни тақдирлади
Марказий банк молиявий саводхонликни фаол тарғиб қилган банкларни тақдирлади

Марказий банк томонидан "Асакабанк" АЖ, "Ипак Йўли" АИТБ, "Капиталбанк" АТБ ҳамда "Ипотека банк" АТИБлар молиявий саводхонлик бўйича “Умумжаҳон пул ҳафталиги 2021” (Global Money Week) доирасида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган турли таълим тадбирлари ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этган банклар сифатида эътироф этилди.

2021-2023 йилларга Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси тасдиқланди
2021-2023 йилларга Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси тасдиқланди

Миллий стратегия Халқаро молия корпорациясининг мамлакатда молиявий саводхонлик ва молиявий оммабоплик даражасини комплекс ҳамда холисона баҳолаш мақсадида аҳоли билан ўтказган сўровномаси натижаларини инобатга олган ҳолда Жаҳон банки экспертлари кўмагида тайёрланган.