"Микрокредитбанк” АТБ банк корпоратив сайтини янгилаш мақсадида, сайт контентини ишлаб чиқишда тажрибага эга бўлган корхоналарни (фотосессия ва 3D-графика йўналиши бўйича) ҳамкорликка чақиради. Таклифларни 14 декабрь куни якунигача юбориш мумкин.
Аввал хабар берилганидек, Тошкентда бўлиб ўтган МДҲ иштирокчи давлатларининг II Халқаро банк-молия форуми давомида Ўзбекистон тижорат банклари томонидан ҳам қатор манфаатли битимлар ва шартномалар имзоланди. Хусусан, Микрокредитбанк ҳам мазкур тадбирда иштирок этди ва Транскапиталбанк билан битим имзолади.
"Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки Бош офис Коррупцияга қарши ички назорат хизмати (Комплаенс назорати) раҳбарлик лавозимларига молия, солиқ, комплаенс, аудит ва ички назорат, иқтисодий ҳуқуқ билан боғлиқ соҳаларда 5 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга, юқори малакали мутахассисларни ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги фуқаронинг Микрокредитбанк филиалидан кредит ололмасдан сарсон бўлаётганлиги ҳамда филиалнинг мансабдор ходимлари таъмагирлик қилаётгани тўғрисида тарқатилган маълумотлар борасида Микрокредитбанк матбуот хизмати расмий муносабат билдирди. Маълум бўлишича, мижоз кредит ажратишга мутлақо нолойиқ бўлишига қарамай, ижтимоий тармоқ фаолларига банкни "айблаб" арз қилган.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни арафасида ва HUMO тўлов тизими тармоғида UnionPay карталарини қабул қилиш ишга тушганлиги муносабати билан, UnionPay International жамоаси HUMO терминалларида харидларни амалга оширувчи UnionPay карталари эгалари учун ташкил этилган «UnionPay HUMO орқали совғалар мавсуми» акцияси бошланганлиги эълон қилади.