Аввал хабар берилганидек, Тошкентда бўлиб ўтган МДҲ иштирокчи давлатларининг II Халқаро банк-молия форуми давомида Ўзбекистон тижорат банклари томонидан ҳам қатор манфаатли битимлар ва шартномалар имзоланди. Хусусан, Микрокредитбанк ҳам мазкур тадбирда иштирок этди ва Транскапиталбанк билан битим имзолади.