"Микрокредитбанк” АТБ банк корпоратив сайтини янгилаш мақсадида, сайт контентини ишлаб чиқишда тажрибага эга бўлган корхоналарни (фотосессия ва 3D-графика йўналиши бўйича) ҳамкорликка чақиради. Таклифларни 14 декабрь куни якунигача юбориш мумкин.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги фуқаронинг Микрокредитбанк филиалидан кредит ололмасдан сарсон бўлаётганлиги ҳамда филиалнинг мансабдор ходимлари таъмагирлик қилаётгани тўғрисида тарқатилган маълумотлар борасида Микрокредитбанк матбуот хизмати расмий муносабат билдирди. Маълум бўлишича, мижоз кредит ажратишга мутлақо нолойиқ бўлишига қарамай, ижтимоий тармоқ фаолларига банкни "айблаб" арз қилган.