Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида «Микрокредитбанк» АТБ 3 та халқаро ташкилот билан келишув шартномаларини имзолади. Хусусан, «Россельхозбанк» АЖ (Россия), Германия жамғарма кассалари фонди ҳамда "Accion International" (АҚШ) ташкилотлари билан ўзаро келишув меморандумлари бўйича амалий мақсадлар йўлида муҳим келишувларга эришилди.