logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар

Сўнгги янгиликлар: markaziy bank

Марказий банк асосий ставкани нима учун ўзгаришсиз қолдиргани борасида изоҳ берди
Марказий банк асосий ставкани нима учун ўзгаришсиз қолдиргани борасида изоҳ берди

Иқтисодий ўсиш суръатларининг жадаллашиб бориши ва нархларни оширувчи омилларнинг сақланиб қолаётганлиги шароитида йил якунига қадар инфляция даражасини 10 фоизгача пасайтириш ва келгусида 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш мақсадида Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. Бу қарорга келишда бир нечта йўналишдаги омиллар ҳам таъсир қилганлиги ҳақида Марказий банк тақдим этган пресс-релизда кўриш мумкин.

Марказий банк ўқитувчилар учун молиявий саводхонлик бўйича танлов эълон қилмоқда
Марказий банк ўқитувчилар учун молиявий саводхонлик бўйича танлов эълон қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки "Банк омонатлари ёрдамида жамғармаларни шакллантириш" мавзусидаги энг яхши дарс ишланмаси бўйича ўқитувчилар учун танлов эълон қилмоқда. "Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс" танлови "Бутунжаҳон жамғариш куни" доирасида ўтказилиб, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларнинг молиявий маданиятини ривожлантириш ва мактаб ўқувчиларининг жамғарма соҳасидаги молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Марказий банк бўш иш ўринларига махсус телеграм бот орқали ишга қабул қилмоқда
Марказий банк бўш иш ўринларига махсус телеграм бот орқали ишга қабул қилмоқда

Мазкур бот ёрдамида номзодлар суҳбат жараёнигача бўлган барча босқичлар (резюмелар таҳлили, дастлабки саралаш савол-жавоблари, тест синовлари)дан онлайн тарзда ўтиш имкониятига эга бўлмоқдалар. Маълум қилинишича, бот орқали шу кунгача 4000 дан ортиқ номзод очиқ танловда иштирок этган ва 33 нафари ишга қабул қилинган.

Марказий банкда Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
Марказий банкда Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

Марказий банк раҳбарияти Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Рон Ван Руден бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди. Учрашув давомида делегация аъзоларига Ўзбекистоннинг пул-кредит сиёсати ва банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мустақилликнинг ўттиз йиллигига бағишланган олтин ва кумуш эсдалик тангалари сотуви йўлга қўйилди
Мустақилликнинг ўттиз йиллигига бағишланган олтин ва кумуш эсдалик тангалари сотуви йўлга қўйилди

Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангалари сотувга чиқарилди. Эсдалик тангаларни 30 августдан бошлаб, тегишли банкларнинг филиалларида сотиб олиш мумкин.

logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй