Сўнгги янгиликлар: kiberfiribgarlik

Ўзбекистонда киберфирибгарлик янада кўпаймоқда. Алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қаратиш керак
Ўзбекистонда киберфирибгарлик янада кўпаймоқда. Алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қаратиш керак

Охирги пайтларда OLX орқали ёки Телеграм орқали фуқароларнинг банк карталаридан пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари кўпаймоқда. Бундай ҳолатга блогер Шаҳноза Соатова ҳам дуч келибди. Киберфирибгарлик қурбони бўлмаслик учун нималарга эътибор қаратиш керак, қандай маълумотларни бегонага бермаслик керак. Бу ҳақда қуйидаги мақоламизда ўқишингиз мумкин.

Телеграм орқали фуқароларнинг пластик карталаридаги пулни ўзлаштириб келган шахслар қўлга олинди
Телеграм орқали фуқароларнинг пластик карталаридаги пулни ўзлаштириб келган шахслар қўлга олинди

ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан «Телеграм»да UNIVERSAL KREDIT номли сохта гуруҳ очиб, фуқароларнинг банк карталаридаги маблағларини ўзлаштириб келган шахс қўлга олинди.

Аниқланишича, Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаро Д.К. (1997 й.т., муқаддам судланган) ўз гуруҳида 15 дақиқа ичида фуқароларга микроқарз берилиши ҳақидаги эълонни жойлаштириб келган.