Регуляторга кўра, 2021 йилда тижорат банклари томонидан аҳолига 9,8 трлн. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. Бу 2020 йилга нисбатан 700 млрд. сўмга кўпроқ. Ҳудудлар кесимида энг кўп кредитлар Тошкент шаҳри (2,67 трлн. сўм), Самарқанд (883,6 млрд. сўм), Андижон (780,8 млрд. сўм) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
"Бу дастлабки ҳисоб-китоблар. Агар талаб бўлса, яна қўшимча ресурс ажратилади", - деди Президент. Бундан ташқари ипотека кредитлари ва субсидия олишда, уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар ипотека кредитлари шартларидан чиқариб ташланади, ипотека кредитини олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафил бўлишига рухсат берилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тасдиқланди.
Маълум бўлишича, “Ипак йўли банки” АИТБ ва АТБ «Капиталбанк» мурожаатлари асосида мазкур тижорат банклар рўйхатдан чиқарилган ва улар билан тузилган бош битимлар ва депозит шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритилган. Натижада, янгиланган рўйхатдаги банклар сони 2 тага камайиб, 12 тани ташкил қилмоқда.
Марказий банк 2021 йил 1-ярим йиллиги учун "Ипотека кредитлари шарҳи"ни тақдим этди. Мазкур шарҳда ипотека бозоридаги кредитлар ҳолати, янги тартибда ажратилаётган ипотека кредитлари ҳамда уларнинг муаммоли қарздорликлари ҳақида банклар ва ҳудудлар кесимида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган.