"Ипак Йўли" банки жорий йилда Германиянинг «Deutsche Bank AG» (Германия) банкининг "Sustainable Client Excellence Award 2021" мукофоти билан тақдирланди. Бунда банк томонидан бажарилган транзакциялар сони ва сифати ҳамда Deutsche Bank AG орқали амалга ошириладиган тўловлар бўйича сўровларни қайта ишлашдаги оперативлик ва тўлиқлик кабилар инобатга олинган.
"Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг навбатдагиси "Ипак Йўли" АИТБ тўғрисида бўлади. Бу йил "Ипак Йўли" банки бир қатор янгиликларни тақдим этди. Банк бу йил республика бўйича 17-филиалини Бухоро шаҳрида очди, фаол маркетинг сиёсатини олиб боришда давом эти. Шу билан бирга бир қатор халқаро молия ташкилотларидан турли миқдорда кредит линиялари жалб қилди.
Банк хабарида келтирилишича, сўнгги вақтларда банкоматларнинг нақд хорижий валютани айирбошлаш учун қабул қилишни тўхтатиши борасидаги чекловлар "Ипак йўли" банкининг банкоматларига таалуқли эмас. Айни дамда банкнинг республика бўйлаб 350 та банкоматлари хорижий валюта бўйича ҳар қандай операцияларни бажаришга тайёр.