"Hamkorbank" акциядорлик тижорат банки Бошқаруви раисининг 2021 йил 1 ноябрдаги буйруғи билан Арсланов Мухитдин Сунитдинович банк бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида банк корпоратив сайтида маълум қилинган. М.Арсланов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар банкнинг Ички аудит департаменти раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.