Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, фуқаро "ушбу хизмати" эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.
Сурхондарё вилоятининг Узун ва Денов туманларида, шунингдек Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ҳудудий банк филиали томонидан ажратилган кредитлар мижозлар томонидан талон-торож қилинганлиги ҳолатлари аниқланган.