24 март, пайшанба куни Республика валюта биржасида Россия рубли/сўм валюта жуфтлиги бўйича биржа савдолари ўтказилди. Бугунги савдоларда умумий ҳажми 80 млн. Россия рублидаги битимлар тузилди.
10-14 январь кунлари "Тошкент" республика фонд биржасида умумий қиймати 650,8 млрд. сўмлик Капиталбанкнинг акциялари билан 6 марта битим амалга оширилди. Бу ҳақда биржанинг кун якунлари бўйича эълон қилаётган ҳисоботларида маълум қилинди.
Биржа маълумотларига кўра, ушбу акцияларни Сакен Полатов ҳамда Пайзуллажон Мирзаевлар сотиб олишган. Энди ушбу акциядорларнинг ҳар бири банкда 22,49 фоиздан улушга эга бўлмоқда.