Бу сафар ноъмалум шахслар Олмазор туманидаги банклардан бирининг банкоматини очиб, ундан ичида 396.300.000 сўм бўлган 3 та қутини олиб кетишган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган Ҳозирда гумонланувчи сифатида 4 нафар шахс қўлга олинган.
Ўзбекистон Марказий банки муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2021 йил 9 ойи давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида маълумотларни тақдим этди. Сентябрь ойи давомида жами пластик карталар 442 минг донага кўпайган бўлса, банклар томонидан ўрнатилган терминаллар 2,7 мингтага камайган. Ушбу камайиш асосан давлат банклари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Бу ҳақида Марказий банкнинг жорий йил 8 ойлик якунлари бўйича муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2021 йил январь-август ойлари давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида берган статистик маълумотидан кўриш мумкин. Шунингдек, статистикага кўра, август ойида муомаладаги пластик карталар сони 1 миллион донага кўпайиб, уларнинг жами сони 24 миллион 765 минг донадан ошган.