Сўнгги янгиликлар: banknot

Марказий банк эски намунадаги банкноталар қачон муомаладан чиқарилишини маълум қилди
Марказий банк эски намунадаги банкноталар қачон муомаладан чиқарилишини маълум қилди
21 апрель куни Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Марказий банк мутахассислари йиғилиш олдидан журналист ва блогерлардан келиб тушган кўплаб саволларга жавоб тайёрлади.
Ўзбекистонда 200 минг сўмлик банкнот чиқарилиши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 200 минг сўмлик банкнот чиқарилиши режалаштирилмоқда
Марказий банк 2024 йилда 200 минг сўмлик банкнот чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди. Шунингдек, келгусида 1000 сўмлик банкнотлар худди шундай номиналдаги танга пуллар билан алмаштирилиши режалаштирилган. 
Янги намунадаги 50 минг сўмлик банкнот дизайнида техник хатолик борлиги маълум қилинди
Янги намунадаги 50 минг сўмлик банкнот дизайнида техник хатолик борлиги маълум қилинди

Хабар қилинишича, 50 минг сўмлик банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилгани, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб ёзилгани билдирилган. Марказий банк ушбу хатолик бартараф этилишини маълум қилган.

Марказий банк янги 5000 сўмлик ва 10000 сўмлик банкнотлар дизайнини эълон қилди
Марказий банк янги 5000 сўмлик ва 10000 сўмлик банкнотлар дизайнини эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2021 йилнинг 26 августидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 5000 сўм ва 10 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилди. Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги қадимий Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари тарихига бағишланган. Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган.