Сўнгги янгиликлар: asakabankuz

Асакабанк форум доирасида иккита йирик ва манфаатли келишувларни имзолади
Асакабанк форум доирасида иккита йирик ва манфаатли келишувларни имзолади

Тошкентда якунига етган иқтисодий форумда "Асакабанк" АЖ томонидан ўзаро манфаатли иккита битим имзоланди. Улардан биринчиси “Совкомбанк” ОАЖ билан ISDA Master Agreement (Халқаро своп ва деривативлар ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган) бош келишув, иккинчиси эса, “Oppenheimer & Co.” (АҚШ) билан миллий валютада 100,0 млн. АҚШ долл. миқдорида корпоратив облигациялар чиқариш юзасидан келишувдир. 

Асакабанк юридик шахслар учун Global Payment Innovation янги хизматини ишга туширди
Асакабанк юридик шахслар учун Global Payment Innovation янги хизматини ишга туширди

Global Payment Innovation хизмати юридик шахсларнинг бизнес жараёнларини енгиллаштиришга ёрдам беради, хусусан бу хизмат орқали корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари «банк-мижоз» тизими орқали куннинг исталган вақтида барча валюта операцияларини назорат остида ушлаб туриш имкониятига эга бўладилар. Бу эса ўз навбатида уларнинг валюта операцияларини тезлашишига сабаб бўлади.

Асакабанк ўз банкоматларида Mastercard ва Mastercard-кобейдж карталарини контактсиз фойдаланиш имконини яратди
Асакабанк ўз банкоматларида Mastercard ва Mastercard-кобейдж карталарини контактсиз фойдаланиш имконини яратди

Асакабанк банкоматларида операциялар бажариш учун мижоз картасини банкоматга киритмаган ҳолда контактсиз ишлатиш имкониятини яратди. Бунинг учун мижоз, исталган NFC технологиясини қўллаб қувватловчи MasterCard халқаро картасига ёки MasterCard-Humo ва MasterCard-Uzcard кобейдж картасига эга бўлиши кифоя.

Асакабанк Осиёдаги йилнинг энг яхши чакана хизматлар банки деб топилди
Асакабанк Осиёдаги йилнинг энг яхши чакана хизматлар банки деб топилди

"Осиё банк ва молия" ("Asian Banking & Finance") журнали 2021 йил учун турли хил йўналишлардаги Осиёнинг энг яхши банкларини эътироф этди. COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли бу йилги тақдирлаш масофавий тарзда ўтказилди.

Асакабанк Бухоро вилоят филиалидаги ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди
Асакабанк Бухоро вилоят филиалидаги ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди

“Асакабанк” АЖ Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий сайтида эълон қилинган “Бухорода банк тизими собиқ мансабдор шахслари кредит маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланди” сарлавҳаси остидаги хабар, шунингдек мазкур хабарга ҳавола қилинган ҳолда эълон қилинаётган турли хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.