Сўнгги янгиликлар: aksiyador

Ўтган ҳафтада Капиталбанкнинг 650 млрд. сўмлик акциялари биржада сотилди
Ўтган ҳафтада Капиталбанкнинг 650 млрд. сўмлик акциялари биржада сотилди
10-14 январь кунлари "Тошкент" республика фонд биржасида умумий қиймати 650,8 млрд. сўмлик Капиталбанкнинг акциялари билан 6 марта битим амалга оширилди. Бу ҳақда биржанинг кун якунлари бўйича эълон қилаётган ҳисоботларида маълум қилинди.
Универсалбанк навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини ўтказади
Универсалбанк навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини ўтказади

29 декабрь куни “Универсалбанк” АТБ навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини ўтказади. Йиғилиш кун тартибида банкнинг Кузвтув кенгаши таркибини сайлаш, банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш каби масалалар бор. 

 

Алоқабанк янги таркибда банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлайди
Алоқабанк янги таркибда банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлайди

28 декабрь куни АТ “Алоқабанк” навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини ўтказади. Йиғилиш кун тартибида банкнинг 2021 йил иш фаолияти якунлари бўйича аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тайёрлаш, банкнинг янги таркибда Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш каби масалалар бор. 

 

Савдогарбанк навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини ўтказади
Савдогарбанк навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини ўтказади

27 декабрь куни ЧЭКИ "Савдогар" АТБ навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини ўтказади. Йиғилиш кун тартибида банк Бошқарув раисини тайинлаш, банк Кузатув кенгашини сайлаш каби масалалар бор. 

Равнақ-банк акциялари назорат пакети Сарвар Файзиев қўлига ўтди
Равнақ-банк акциялари назорат пакети Сарвар Файзиев қўлига ўтди

"Равнақ-банк" ХАТБнинг 33,1 млн. дона оддий акциясига эгалик қилиб келган Файзиев Сарвар Зафарович банкнинг қўшимча 19,1 млн. дона акцияларини (19,06 фоиз) сотиб олди ва банк устав капиталидаги улушини 52,14 фоизга етказди.

Капиталбанк акциядорлари таркибида ўзгариш рўй берди
Капиталбанк акциядорлари таркибида ўзгариш рўй берди

"Капиталбанк" АТБ акциядорлар таркибида ўзгариш рўй берди. "Тошкент" РФБ маълумотларига кўра, О.Турсунов банкдаги улушини 50 фоизгача оширган. Биржадан ташқари амалга оширилган савдо 29 октябрь куни бўлиб ўтган.