Хусусан, банкнинг пенсия карталари орқали энг кўп нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширган, банк картасида узоқ вақт маълум бир миқдорда қолдиқ маблағ сақлаган мижозлар ўртасида турли ютуқли ўйинлар ўтказилади.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов маълум қилди. Банкда ҳисобланган, лекин ундирилмаган фоизлар 1 трлн. сўмга етган. Бундан ташқари, юзага келган муаммоли кредитлар бўйича яратилиши лозим бўлган захира суммаси бор. Ушбу сумма 2,2 триллион сўмни ташкил этади.