Сўнгги янгиликлар: Turonbank

Марказий Осиёда ягона дея эътироф этилаётган янги уникал завод Туронбанк кўмагида иш бошлади
Марказий Осиёда ягона дея эътироф этилаётган янги уникал завод Туронбанк кўмагида иш бошлади
Тошкент шаҳридаги Олмазор кичик саноат зонасидаги 2,5 гектарлик майдонда шиша толаси ва ундан композит материаллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги авлод завод — “Falk Porsche Fiberglass” Ўзбекистон – Германия қўшма корхонаси очилди.
Туронбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 29 июнь куни ўтказилади
Туронбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 29 июнь куни ўтказилади
"Туронбанк" АТБ акциядорлари йиллик умумий йиғилиши 29 июнь куни ўтказилиши эълон қилинди. Йиғилиш Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4A уй манзилида (банк бош офисида) бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартибига 16 та масала киритилган.
Туронбанк Кузатув кенгаши таркибида ўзгариш бўлди
Туронбанк Кузатув кенгаши таркибида ўзгариш бўлди
"Туронбанк" АТБ Кузатув кенгашининг 30 май санасидаги баённомасига асосан, Самандар Садуллаев (Молия вазирлиги Департамент директори) ва Расохон Калонхужаевлар ("ЎзОманкапитал" МЧЖ директори) Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилди.
Туронбанк халқаро пул ўтказмалари тизимлари одатий режимда ишлаётганини маълум қилди
Туронбанк халқаро пул ўтказмалари тизимлари одатий режимда ишлаётганини маълум қилди
Туронбанк ўз мижозларига “Western Union”, “CONTACT”, “MoneyGram”, “Азия Экпресс”, “Юнистрим” ва “Золотая Корона” халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали хизматларини таклиф қилмоқда.
Туронбанк 11 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини чақирмоқда
Туронбанк 11 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини чақирмоқда

Жорий йил 11 декабрь, шанба куни "Туронбанк" АТБ акциядорларининг умумий йиғилишини чақирмоқда. Банк расмий сайтидаги хабарга кўра, йиғилиш кун тартибида бир нечта, шу жумладан банкнинг тақсимланмаган фойдасини тақсимлаш, банкининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш каби масалалар киритилган.

 

 
Оҳангаронда банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга тушди
Оҳангаронда банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга тушди

28 октябр куни соат 03:34 лар атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида жойлашган “Туронбанк” АТБга қарашли банкоматини ноъмалум шахс бузиб очишга ҳаракат қилган. Натижада мазкур банкоматга ўрнатилган қўриқлаш ускунаси томонидан зудлик билан "ташвиш хабари" Миллий гвардия қўриқлаш сафдорларига етиб борган ва тезкор гуруҳи ходимлари ушбу шахсни воқеа жойида — банкоматни махсус темир воситалар ёрдамида бузишга ҳаракат қилаётган пайтда қўлга олган.

Туронбанкда очилган Visa карталари вақтинчалик ишламайди
Туронбанкда очилган Visa карталари вақтинчалик ишламайди

Туронбанк ўзининг процессинг тизимида техник янгиланиш ишларини олиб бораётганлиги сабабли, банкда очилган барча "Visa" халқаро пластик карталарининг иш фаолияти 2021 йилнинг 1 октябридан вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилмоқда. Шу вақтгача "Visa" халқаро пластик картасини очган барча мижозлардан карта очилган банк филиалига мурожаат қилиб, карталарини ёпиши сўралган.

Туронбанк хориждаги ўзбекистонликлар ва юртдошларимиз учун қулай ечимлар ва ютуқли акцияларни тақдим этмоқда
Туронбанк хориждаги ўзбекистонликлар ва юртдошларимиз учун қулай ечимлар ва ютуқли акцияларни тақдим этмоқда

"Туронбанк" АТБ хориждан пул қабул қилувчилар (ёки хорижга пул жўнатувчилар) учун Western Union пул ўтказмалари тизими билан ҳамкорликда совринли акция ўтказмоқда. Акцияда иштирок этиш учун жорий йилнинг 31 августига қадар Western Union орқали энг камида 200 АҚШ доллари ва ундан юқори маблағни икки маротаба Ўзбекистондан хорижга юбориш керак бўлади.