Сўнгги янгиликлар: TBC Bank

TBC Bank 3 нафар Кузатув кенгаши аъзосига 100 минг АҚШ доллари мукофот пули тўлади
TBC Bank 3 нафар Кузатув кенгаши аъзосига 100 минг АҚШ доллари мукофот пули тўлади
"TBC Bank" АТБ Кузатув кенгаши 3 нафар мустақил аъзоси — Шароф Шарипов, Сеит Девдариани ҳамда Войтек Соберияжнинг 2021 йилдаги фаолияти учун 100 минг АҚШ доллари (қарийб 1,2 млрдю сўм) миқдорида мукофот пули ҳисоблади ва тўлади.
TBC Bank Vendoo компаниясини сотиб олди
TBC Bank Vendoo компаниясини сотиб олди

"TBC Bank" АТБ ҳамда TBC Bank Group Plc (Буюк Британия) ўртасида амалга оширилган олди-сотди шартномаси суммаси маълум эмас, бироқ битим АҚШ долларида амалга оширилгани қайд этилган.

TBC Bank Марказий банк билан биргаликда "Депозитлар ҳақида батафсил" номли учрашувни ўтказди
TBC Bank Марказий банк билан биргаликда "Депозитлар ҳақида батафсил" номли учрашувни ўтказди
7 апрель куни TBC Bank, Марказий банк ва Фуқароларни банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди билан ҳамкорликда учрашув ўтказди ва унда фуқаролар учун омонатлар афзалликлари ҳақида суҳбатлашдилар.
TBC Bank Кузатув кенгашига иккита янги аъзо сайланди
TBC Bank Кузатув кенгашига иккита янги аъзо сайланди

"TBC Bank" АТБ акциядорларининг 2021 йил 14 январда бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида банк кузатув кенгашининг янги таркиби сайланган. Хусусан, кенгаш таркибига ЕТТБ ходими Баян Картер ҳамда мустақил аъзо сифатида Мўғулистонлик мутахассис Болормаа Лувсандоржлар киритилган.

ЕТТБ ва ХМК Ўзбекистондаги TBC-Bank акцияларини сотиб олади
ЕТТБ ва ХМК Ўзбекистондаги TBC-Bank акцияларини сотиб олади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ҳар бири “TBC Bank Group”нинг “TBC Bank Uzbekistan”га тегишли акцияларининг 20 фоизини сотиб олади. Томонлар келишув шартлари назарда тутилган меморандумга бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон иқтисодий форумида имзо чекдилар.

TBC Bank устав капиталини қўшимча 42,24 млрд. сўмга кўпайтирди
TBC Bank устав капиталини қўшимча 42,24 млрд. сўмга кўпайтирди

Банк номинал қиймати 1000 сўмдан бўлган 42,24 миллион дона оддий акция чиқариш йўли билан устав капиталини кўпайтирди. Акцияларнинг барчаси банкнинг ягона акциядори - "TBC Bank Group Plc" (Буюк Британия) томонидан сотиб олинган.