Сўнгги янгиликлар: Sanoatqurilishbank

Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди
Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди

Мактаб Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди. У ерда машғулотлар 4 та модулга ажратилган ҳолда олиб борилади. Марказда ўқув курслари жами 72 соатга мўлжалланган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 40 нафар тингловчини қамраб олиш имкони мавжуд.

 

Ўзсаноатқурилишбанк ходимлари Сбербанк корпоратив университетида ўқийди
Ўзсаноатқурилишбанк ходимлари Сбербанк корпоратив университетида ўқийди

Банк матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзсаноатқурилишбанк ва Сбербанк ўртасида ўқув курслари ва малака ошириш дастурлари ишлаб чиқилади. Банкнинг иқтидорли ва истиқболли мутахассислари учун Сбербанк корпоратив университетига стажировкалари ташкил этилади.  

S&P Global Ratings Ўзсаноатқурилишбанкнинг кредит рейтинги истиқболини оширди
S&P Global Ratings Ўзсаноатқурилишбанкнинг кредит рейтинги истиқболини оширди

Standard & Poor’s агентлигининг барқарор прогноз банкнинг захираларни шакллантиришда қўшимча муҳим эҳтиёжлар ёки кредитлашнинг ҳаддан зиёд ортиб кетиши билан боғлиқ ҳолда таваккалчиликлар пасайишига кўра капиталлашувнинг адекват кўрсаткичларини сақлаб қолишига асосланади.

Ўзсаноатқурилишбанк турк университети билан ўзаро англашув меморандуми имзолади
Ўзсаноатқурилишбанк турк университети билан ўзаро англашув меморандуми имзолади

Меморандумга мувофиқ, томонлар Ўзбекистон Республикасида MAU филиалини очиш бўйича барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириб, мамлакатимизда қурилиш секторини ривожлантириш учун қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга келишиб олдилар.