Сўнгги янгиликлар: Ohangaron

Оҳангаронда банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга тушди
Оҳангаронда банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга тушди

28 октябр куни соат 03:34 лар атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида жойлашган “Туронбанк” АТБга қарашли банкоматини ноъмалум шахс бузиб очишга ҳаракат қилган. Натижада мазкур банкоматга ўрнатилган қўриқлаш ускунаси томонидан зудлик билан "ташвиш хабари" Миллий гвардия қўриқлаш сафдорларига етиб борган ва тезкор гуруҳи ходимлари ушбу шахсни воқеа жойида — банкоматни махсус темир воситалар ёрдамида бузишга ҳаракат қилаётган пайтда қўлга олган.