Сўнгги янгиликлар: OTP-Bank

OTP-Bank Ўзбекистондан кейин Қозоғистон бозорига ҳам кириши мумкин
OTP-Bank Ўзбекистондан кейин Қозоғистон бозорига ҳам кириши мумкин

2021 йил якунларига қадар «Ипотека-банк» АТИБнинг мажоритар акциядори бўлиши кутилаётган Венгриянинг OTP-Bank'и Қозоғистон банк хизматлари бозорига ҳам кириши мумкин. Қозоғистоннинг Home Credit банки Россиядаги бош банки билан биргаликда сотувга қўйилган. Потенциал харидор сифатида OTP Group  кўриляпти. 

Ипотека банкнинг OTP-Bank'га сотилиши унинг халқаро рейтингига таъсир кўрсатмайди — Fitch Ratings
Ипотека банкнинг OTP-Bank'га сотилиши унинг халқаро рейтингига таъсир кўрсатмайди — Fitch Ratings

Агентлик таҳлилчиларининг фикрича, банкнинг ҳозирги "BB-" даражада "Барқарор" истиқболдаги рейтингига давлатнинг мажоритар акциядорлиги, тизимда муҳим аҳамиятга эгалиги, бугунги кунда иқтисодий ва ижтимоий сиёсатда роль ўйнаши, тарихан давлат томонидан банкнинг капитал ва ликвидлилиги қўллаб-қувватланиши асос бўлган.

Ипотека банкдаги Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси улуши Молия вазирлигига ўтказилди
Ипотека банкдаги Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси улуши Молия вазирлигига ўтказилди

Ушбу ўзгариш молия муаассасаси акцияларининг Венгрия банкига сотилиши билан боғлиқ. Шунингдек, бир нечта корхона ва ташкилотларнинг Ипотека банкдаги улушлари ҳам Молия вазирлигига ўтказилмоқда.

Ипотека банкни сотиб олган OTP-Bank ҳақида нималар маълум?
Ипотека банкни сотиб олган OTP-Bank ҳақида нималар маълум?

Ҳозирги кунда Венгрия банк бозоридаги 25% улуши билан ўз мамлакатининг энг йирик банки ҳисобланган OTP-Bank Ўзбекистон банк бозорига кириб келмоқда. Bankers.uz нашри Ипотека банкнинг бўлажак эгаси OTP-Bank тўғрисида маълумотларни тўплади ва ўзбек ўқувчилари эътиборига "можорларнинг Халқ банки" ҳақидаги мақолани ҳавола этади.