Марказий банк 1 ноябр ҳолатига банклар кредит портфели ҳамда муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисида статистикани тақдим этди. Маълумотларга кўра, октябрь ойи давомида банк тизими бўйича кредит портфели 4,6 трлн. сўмга ўсган ва 316,2 трлн. сўмга етган. Муаммоли кредитлар улуши ҳам ўтган (сентябрь) ойдагига қараганда бироз — 0,12 фоизга (миқдори 109 млрд. сўмга) камайган.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов маълум қилди. Банкда ҳисобланган, лекин ундирилмаган фоизлар 1 трлн. сўмга етган. Бундан ташқари, юзага келган муаммоли кредитлар бўйича яратилиши лозим бўлган захира суммаси бор. Ушбу сумма 2,2 триллион сўмни ташкил этади.
Агентликнинг фикрича, кўпчилик банклар 2021-2022 йилларда ташқи мажбуриятларга хизмат кўрсатиш учун етарли ликвидликка эга. Бироқ, узоқ муддатда қарзга хизмат кўрсатиш кредит портфелининг сифатига боғлиқ бўлади. Давлат банклари, агар активларнинг сифати ёмонлашса, хорижий валютадаги ликвидлик тақчиллигига дуч келиши мумкин.
Марказий банк тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисида 2021 йил 1 сентябрь ҳолатига маълумотларни тақдим этди. Унга кўра, муаммоли кредитлар қолдиғи август ойи давомида 414 млрд. сўмга камайган. Муаммоли кредитларнинг миқдор жиҳатдан сезиларли камайиши Ўзмиллийбанк, Халқ банки, Қишлоқ қурилиш банк ҳамда Туркистон банкларида кузатилган. Ва аксинча, Микрокредитбанк, Капиталбанк, Савдогарбанкларда муаммоли кредитлар август ойи давомида бир неча миллиард сўм миқдорда ўсган.
Марказий банк тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисида 2021 йил 1 август ҳолатига маълумотларни тақдим этди. Унга кўра, сўнгги ой ичида банклар кредит портфелидаги муаммоли кредитлар яна 2,0 трлн. сўмга кўпайиб, бундай кредитлар улуши 6,2 фоизга етган. Айрим банкларда муаммоли кредитлар миқдори банк капитали миқдоридан ошиб кетган.