Сўнгги янгиликлар: NBU

Ўзмиллийбанкнинг ўтган йил соф фойдасининг асосий қисми капитализацияга йўналтирилади
Ўзмиллийбанкнинг ўтган йил соф фойдасининг асосий қисми капитализацияга йўналтирилади
“Ўзмиллийбанк” АЖ 2021 йил соф фойдасининг тақсимланмаган фойда ҳисобрақамида қолган 827 миллиард 182 миллион сўмлик қисми дивиденд тўловига юборилиши, бунда, дивиденд акциялар кўринишида банк акциядорларининг улушларини оширишга йўнатилтирилиши белгиланмоқда.
Тижорат банкларига бизнесни молиялаштириш учун 300 млн. доллар ресурс ажратилади
Тижорат банкларига бизнесни молиялаштириш учун 300 млн. доллар ресурс ажратилади
Ушбу маблағлар энг яхши шартларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш таклифи билан чиққан давлат ва хусусий банкларга 7 йил муддатга 10 фоиз ставкада миллий валюта – сўмда жойлаштирилади.
Ўзмиллийбанк Ўзтрансгазга 200 млн. доллар кредит ажратади
Ўзмиллийбанк Ўзтрансгазга 200 млн. доллар кредит ажратади
Кредит Ўзтрансгазнинг айланма маблағларини тўлдириш, хом-ашё ва асбоб ускуналар сотиб олиш ҳамда дастур доирасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 2 йил муддатга, фоиз ставкаси йиллик 6 ойлик EURIBOR+7 фоиз бўлган, бошқарув комиссияси 1,2 фоизга тенг 200,0 млн. АҚШ доллари эквивалентида еврода олинади.
ЕТТБ Ўзбекистоннинг 4 та банкига 210 млн. доллар кредит линияси ажратади
ЕТТБ Ўзбекистоннинг 4 та банкига 210 млн. доллар кредит линияси ажратади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) савдони молиялаштиришга кўмаклашиш дастури доирасида Асакабанкка— $60 млн., Ипотекабанкка — $30 млн., ЎзМиллийбанкка — $40 млн., Ўзсаноатқурилишбанкка — $80 млн., жами $210 млн. кредит линияси ажратди
Ўзбекистон банклари ўз мижозлари бўлмиш Visa ва Mastercard карталари эгаларини огоҳлантиришмоқда
Ўзбекистон банклари ўз мижозлари бўлмиш Visa ва Mastercard карталари эгаларини огоҳлантиришмоқда
Кўпгина ўзбек банклари Россияга қўлланилаётган чекловлар сабаб, ушбу банклар томонидан эмиссия қилинган Visa ҳамда Mastercard карталари 9 мартдан бошлаб мазкур мамлакат худудидаги терминалларда, шунингдек Россия интернет-дўконларида ишламаслигини маълум қилишмоқда.
Ўзбекистонда "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими фаолияти йўлга қўйилади
Ўзбекистонда "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими фаолияти йўлга қўйилади

"Трансчегаравий пул ўтказмаларини таъминлаш бўйича тўлов тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, хориждан Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ("Ўзмиллийбанк") негизида "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими ташкил этилади.

30 йиллик юбилей, ШҲТ Банклараро бирлашмаси раислиги, имзоланган қатор меморандумлар — Ўзмиллийбанкда 2021 йил якунлари
30 йиллик юбилей, ШҲТ Банклараро бирлашмаси раислиги, имзоланган қатор меморандумлар — Ўзмиллийбанкда 2021 йил якунлари

 "Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг бу галгиси Ўзбекистоннинг энг йирик банк "Ўзмиллийбанк" АЖ тўғрисида бўлади. Банк бу йил ШҲТ Банклараро бирлашмаси раиси бўлди, Solfy муддатли тўлов картасини жорий қилишини эълон қилди. Дубайда бўлиб ўтган Европа сифат тадқиқотлари жамиятининг "Quality Achievements Award 2021" мукофоти совриндорига айланди. 

Миллий банк инвестиция компанияси таъсисчилигида яна бир корхона рўйхатдан ўтказилди
Миллий банк инвестиция компанияси таъсисчилигида яна бир корхона рўйхатдан ўтказилди

Жиззахда очилган ушбу корхона дам олиш ва кўнгил очишни ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни кўрсатиш мақсадида рўйхатдан ўтган бўлиб, Ўзмиллийбанк ўзининг "NBU Invest Group" инвестиция корхонаси орқали ушбу корхонага билвосита тўлиқ эгалик қилади.