Сўнгги янгиликлар: Milliy strategiya

Ўзбекистонда ипотека қимматли қоғозлари эмиссия қилинади. Бу нимани англатади?
Ўзбекистонда ипотека қимматли қоғозлари эмиссия қилинади. Бу нимани англатади?

2021 йил ноябрь ойигача Ўзбекистонда ипотека қимматли қоғозлари эмиссия қилиш имкониятини берувчи қонун лойиҳаси тайёрланади. 

Ипотека қимматли қоғозлари (Mortgage-backed securities - MBS) уй ёки бошқа кўчмас мулк учун берилган кредит билан таъминланган облигациялар. Бундай турдаги қимматли қоғозлар, одатда, ўхшаш шартлар ва хусусиятларга эга бўлган ипотека кредитларнинг бир нечтасини бирлаштирганда яратилади.

2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш Миллий стратегияси тасдиқланди
2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш Миллий стратегияси тасдиқланди

Миллий стратегиянинг бош мақсади аҳолининг барча қатламлари ва кичик бизнес субъектлари учун арзон ва юқори сифатли молиявий маҳсулотлар ва хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган динамик, инновацион ва инклюзив молия тизимини яратишдан иборат.