Сўнгги янгиликлар: Markaziy bank

Миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 2021 йилда қарийб 2 фоизга ошган
Миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 2021 йилда қарийб 2 фоизга ошган
Марказий банкка кўра, 2021 йил декабрь ойида чет эл валютасидаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 6,2 фоизни, миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 20,8 фоизни, миллий валютадаги имтиёзли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 11,4 фоизни ташкил қилган. 
Аҳоли омонатлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 21,1 фоизни ташкил қилмоқда
Аҳоли омонатлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 21,1 фоизни ташкил қилмоқда

Марказий банк республика банк тизимидаги ТОП-10 тижорат банкининг юқори фоиз ставкалари бўйича амалга оширилган навбатдаги мониторинг натижалари тўғрисида ҳисобот эълон қилди. Унга кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатида ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 20-22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21,1 фоизни ташкил қилди.

2021 йилда 9,8 трлн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилган
2021 йилда 9,8 трлн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилган

Регуляторга кўра, 2021 йилда тижорат банклари томонидан аҳолига 9,8 трлн. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. Бу 2020 йилга нисбатан 700 млрд. сўмга кўпроқ. Ҳудудлар кесимида энг кўп кредитлар Тошкент шаҳри (2,67 трлн. сўм), Самарқанд (883,6 млрд. сўм), Андижон (780,8 млрд. сўм) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ўзбекистон ўтган йил ноябрь ойида энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди
Ўзбекистон ўтган йил ноябрь ойида энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди

Ўзбекистон Марказий банки ўтган йилнинг ноябрь ойда дунёдаги бошқа молиявий регуляторлардан кўпроқ қимматбаҳо метал сотди. Айнан ноябрь ойида олтин нархи охирги 5 ой ичида максимал даражага етди - унция учун 1866 доллар. Ўзбекистон олтинни энг юқори чўққисида сотишга ҳаракат қилмоқда.

Олтин-валюта захиралари қарийб 500 млн. долларга камайди
Олтин-валюта захиралари қарийб 500 млн. долларга камайди

Марказий банк 1 декабрь ҳолатида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Хабарга кўра, захира активлар таркибида монетар олтин миқдори 1,23 млрд. долларга камайган бўлса, валютадаги активлар қиймати қарийб 800 млн. долларга ортди. 

Янги намунадаги 50 минг сўмлик банкнот дизайнида техник хатолик борлиги маълум қилинди
Янги намунадаги 50 минг сўмлик банкнот дизайнида техник хатолик борлиги маълум қилинди

Хабар қилинишича, 50 минг сўмлик банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилгани, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб ёзилгани билдирилган. Марказий банк ушбу хатолик бартараф этилишини маълум қилган.

Фазлиддин Бозоров янги намунадаги пул белгилари ҳақида гапириб берди
Фазлиддин Бозоров янги намунадаги пул белгилари ҳақида гапириб берди

Марказий банкнинг Нақд пул муомаласини ташкил этиш департаменти директори Фазлиддин Бозоров янги намунадаги пулларнинг афзалликлари, нега банкоматлар орқали 2021 намунадаги банкнотларни алмаштириш мумкин эмаслиги ҳамда Ўзбекистонда полимер пуллар эмиссия қилиниш-қилинмаслиги тўғрисида гапириб берди. 

22 декабрдан янги намунадаги 50 000 сўм ва 100 000 сўмлик купюралар эмиссия қилинади
22 декабрдан янги намунадаги 50 000 сўм ва 100 000 сўмлик купюралар эмиссия қилинади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2021 йилнинг 22 декабрдан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилди.

Марказий банк меҳнат муҳожирлари молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳасини ишга туширди
Марказий банк меҳнат муҳожирлари молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳасини ишга туширди

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Марказий банк томонидан “Кафолат” суғурта компанияси билан биргаликда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 12 та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридаги тренерларни молиявий саводхонлик бўйича тайёрлаш юзасидан тренинг ўтказилди.

Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси Нурафшон шаҳрига кўчирилади
Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси Нурафшон шаҳрига кўчирилади

Нурафшон шаҳрида Марказий банкнинг Тошкент вилояти бош бошқармаси учун янги бино қурилишига умумий қиймати 1,3 млрд. сўмлик лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрлаш тендери эълон қилинди. Вилоят бошқармасининг ҳозирги жойлашган жойига Тошкент шаҳар бош бошқармаси кўчиб ўтиши мўлжалланган.

Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси ходими пора билан қўлга тушди
Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси ходими пора билан қўлга тушди

ИИВ хабарига кўра, Н.К. исмли шахс ўзининг Марказий банкда ишлашини айтиб, танишига "субсидия" тартибида уй олиб беришини, уй олиш учун ҳозирда навбат кўп эканлигини, ҳокимиятда ишловчи танишлари орқали уни 2022 йил февраль ойи рўйхатига қўшишини, эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Ўзбекистоннинг халқаро олтин-валюта захиралари ошди
Ўзбекистоннинг халқаро олтин-валюта захиралари ошди

Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2021 йилнинг октябрь ойида 797,1 млн. долларга ёки 2,3 фоизга ўсди. Бунда олтин 1 унцияси нархининг ой бошидаги 1730,95 доллардан 1796,30 долларгача кўтарилишининг таъсири 788,3 млн. долларни ташкил қилди

Марказий банк иқтисодий ривожланишнинг асосий ва муқобил сценарийларини ишлаб чиқди
Марказий банк иқтисодий ривожланишнинг асосий ва муқобил сценарийларини ишлаб чиқди

Марказий банк “Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари”нинг дастлабки концептуал лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳада регклятор пандемия билан боғлиқ вазият сценарийлар шартларини белгилашда муҳим омил сифатида инобатга олган.

Ботир Захидов: Коллекторлик хизматига ҳозирча эҳтиёж йўқ
Ботир Захидов: Коллекторлик хизматига ҳозирча эҳтиёж йўқ

Кеча Марказий банкда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистонда кредитларни ундириш бўйича коллекторлик фаолиятига рухсат берилиши борасида савол берилди. Ушбу саволга жавоб берган Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Ботир Захидов ҳозирда коллекторлик хизматини йўлга қўйишнинг вақти эмаслигини таъкидлаб, муаммоли кредитларнинг асосий қисми ижтимоий дастурлар ҳиссасига тўғри келишини, бундай кредитларни маълум бир дисконт орқали коллекторлик ташкилотига берилиши ушбу дастурдан кўзланган мақсадга олиб келмаслигини билдирди.

Жорий йилнинг ўтган 8 ойида банк карталарига кирим қилинган пулларнинг 33 фоизи нақдлаштириб олинган.
Жорий йилнинг ўтган 8 ойида банк карталарига кирим қилинган пулларнинг 33 фоизи нақдлаштириб олинган.

2021 йил январь-август ойларида банк карталарига 178,1 трлн. сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 58,8 трлн. сўмлик маблағлар (жами кирим қилинган маблағларнинг 33 фоизи) аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган. Республикамизда нақд пул муомаласи билан боғлиқ шу ва бошқа статистик-таҳлилий маълумотлар Марказий банк томонидан 2021 йил январь-август ойлари учун тайёрланган "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ"да.

Ўтган 8 ойда жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги муддатли омонатлари қолдиғи 45 фоизга ортган
Ўтган 8 ойда жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги муддатли омонатлари қолдиғи 45 фоизга ортган

Марказий банк тақдим этган пресс-релизда келтирилишича, депозитлар бўйича ижобий реал фоиз ставкаларининг шаклланаётганлиги йилнинг ўтган 8 ойи давомида миллий валютадаги жами муддатли депозитларнинг 26,5 фоизга, шундан, жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги муддатли депозитларининг 45 фоизга ўсишига хизмат қилди.

 

Марказий банк янги 5000 сўмлик ва 10000 сўмлик банкнотлар дизайнини эълон қилди
Марказий банк янги 5000 сўмлик ва 10000 сўмлик банкнотлар дизайнини эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2021 йилнинг 26 августидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 5000 сўм ва 10 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилди. Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги қадимий Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари тарихига бағишланган. Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган.

Аҳоли омонатларининг ўртача фоиз ставкаси 20 фоизга етди, юридик шахслар депозитлари бўйича эса ставка тушишда давом этмоқда
Аҳоли омонатларининг ўртача фоиз ставкаси 20 фоизга етди, юридик шахслар депозитлари бўйича эса ставка тушишда давом этмоқда

Марказий банк июль ойи якунлари бўйича банк бозоридаги депозит ва кредитларнинг ўртача фоиз ставкаларини маълум қилди. Жисмоний шахсларга таклиф этилаётган омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси сўнгги бир йил ичида биринчи марта 20 фоизга етди. Юридик шахсларнинг депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси эса, аксинча, февраль ойидан буён пастлаб, ўзининг бу йилги минимуми - 15,2 фоизгача тушган.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб $1 млрд.га кўпайди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб $1 млрд.га кўпайди
Жорий йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,11 миллиард долларга етди, бу бир ой олдинги кўрсаткичдан 965 миллион долларга кўпдир. Тегишли маълумотлар Марказий банк сайтида эълон қилинган.
Марказий банк молиявий саводхонликка бағишланган мобил иловани ишга туширди
Марказий банк молиявий саводхонликка бағишланган мобил иловани ишга туширди

У Andorid ва iOS фойдаланувчилари учун рус ва ўзбек (кирилл ва лотин) тилларида мавжуд. Мобил илова Pixel Craft компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Илова учун Марказий банк қанча маблағ тўлагани ҳозирча маълум эмас.

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка охирги марта ўтган йилнинг 10 сентябр куни пасайтирилган эди. Бугун соат 15:00 да Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Марказий банк 2021 йилнинг II чорагида "Банк тизими ликвидлиги шарҳи"ни эълон қилди
Марказий банк 2021 йилнинг II чорагида "Банк тизими ликвидлиги шарҳи"ни эълон қилди

2021 йилнинг II чорагида банк тизими ликвидлиги ҳукумат харажатларининг кескин ортиши, ички валюта бозорида талаб ва таклифнинг мувозанатлашуви ҳамда муомаладаги нақд пуллар ҳажмининг кўпайиши фонида шаклланди. 

Марказий банк молиявий саводхонликни фаол тарғиб қилган банкларни тақдирлади
Марказий банк молиявий саводхонликни фаол тарғиб қилган банкларни тақдирлади

Марказий банк томонидан "Асакабанк" АЖ, "Ипак Йўли" АИТБ, "Капиталбанк" АТБ ҳамда "Ипотека банк" АТИБлар молиявий саводхонлик бўйича “Умумжаҳон пул ҳафталиги 2021” (Global Money Week) доирасида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган турли таълим тадбирлари ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этган банклар сифатида эътироф этилди.

II чоракда қисқа муддатли кредитлар ставкалари пасайди, узоқ муддатлилариники эса ошди
II чоракда қисқа муддатли кредитлар ставкалари пасайди, узоқ муддатлилариники эса ошди

Мазкур ҳолатни регулятор қисқа ва узоқ муддатли кредитлар бўйича фоиз ставкалари бир-бирига жуда яқин даражада шаклланиши, узоқ муддатли кредитлар таркибида давлат дастурлари асосида нисбатан пастроқ фоиз ставкада ажратилаётган кредитларнинг мавжудлиги билан изоҳлади.

Марказий банк ярим йиллик якунлари бўйича пластик карталар ва улар билан боғлиқ ускунлар статистикасини эълон қилди
Марказий банк ярим йиллик якунлари бўйича пластик карталар ва улар билан боғлиқ ускунлар статистикасини эълон қилди

Марказий банк 2021 йил 1 июль ҳолатига муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиоскларга оид статистикани тақдим этди. Унга кўра, жорий йил 1 июль ҳолатига муомаладаги банк пластик карталари сони 23 миллион 725 минг 483 донани ташкил этмоқда. Статистикада, Марказий банк бу сафар ҳам банкоматлар ва инфокиосклар сонини бирга тақдим этган.

2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш Миллий стратегияси тасдиқланди
2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш Миллий стратегияси тасдиқланди

Миллий стратегиянинг бош мақсади аҳолининг барча қатламлари ва кичик бизнес субъектлари учун арзон ва юқори сифатли молиявий маҳсулотлар ва хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган динамик, инновацион ва инклюзив молия тизимини яратишдан иборат.

1 сентябрдан талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси (14 фоиз) миқдорида имтиёзли таълим кредитларини бериш жорий этилади
1 сентябрдан талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси (14 фоиз) миқдорида имтиёзли таълим кредитларини бериш жорий этилади
Ш.Мирзиёев “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат билан, 2021 йил 1 сентябрдан талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси (14 фоиз) миқдорида имтиёзли таълим кредитларини бериш жорий этилади.
2021-2023 йилларга Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси тасдиқланди
2021-2023 йилларга Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси тасдиқланди

Миллий стратегия Халқаро молия корпорациясининг мамлакатда молиявий саводхонлик ва молиявий оммабоплик даражасини комплекс ҳамда холисона баҳолаш мақсадида аҳоли билан ўтказган сўровномаси натижаларини инобатга олган ҳолда Жаҳон банки экспертлари кўмагида тайёрланган.