Марказий банк республика банк тизимидаги ТОП-10 тижорат банкининг юқори фоиз ставкалари бўйича амалга оширилган навбатдаги мониторинг натижалари тўғрисида ҳисобот эълон қилди. Унга кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатида ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 20-22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21,1 фоизни ташкил қилди.
Регуляторга кўра, 2021 йилда тижорат банклари томонидан аҳолига 9,8 трлн. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. Бу 2020 йилга нисбатан 700 млрд. сўмга кўпроқ. Ҳудудлар кесимида энг кўп кредитлар Тошкент шаҳри (2,67 трлн. сўм), Самарқанд (883,6 млрд. сўм), Андижон (780,8 млрд. сўм) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Марказий банкнинг Нақд пул муомаласини ташкил этиш департаменти директори Фазлиддин Бозоров янги намунадаги пулларнинг афзалликлари, нега банкоматлар орқали 2021 намунадаги банкнотларни алмаштириш мумкин эмаслиги ҳамда Ўзбекистонда полимер пуллар эмиссия қилиниш-қилинмаслиги тўғрисида гапириб берди.
Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Марказий банк томонидан “Кафолат” суғурта компанияси билан биргаликда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 12 та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридаги тренерларни молиявий саводхонлик бўйича тайёрлаш юзасидан тренинг ўтказилди.
Кеча Марказий банкда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистонда кредитларни ундириш бўйича коллекторлик фаолиятига рухсат берилиши борасида савол берилди. Ушбу саволга жавоб берган Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Ботир Захидов ҳозирда коллекторлик хизматини йўлга қўйишнинг вақти эмаслигини таъкидлаб, муаммоли кредитларнинг асосий қисми ижтимоий дастурлар ҳиссасига тўғри келишини, бундай кредитларни маълум бир дисконт орқали коллекторлик ташкилотига берилиши ушбу дастурдан кўзланган мақсадга олиб келмаслигини билдирди.
2021 йил январь-август ойларида банк карталарига 178,1 трлн. сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 58,8 трлн. сўмлик маблағлар (жами кирим қилинган маблағларнинг 33 фоизи) аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган. Республикамизда нақд пул муомаласи билан боғлиқ шу ва бошқа статистик-таҳлилий маълумотлар Марказий банк томонидан 2021 йил январь-август ойлари учун тайёрланган "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ"да.
Марказий банк тақдим этган пресс-релизда келтирилишича, депозитлар бўйича ижобий реал фоиз ставкаларининг шаклланаётганлиги йилнинг ўтган 8 ойи давомида миллий валютадаги жами муддатли депозитларнинг 26,5 фоизга, шундан, жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги муддатли депозитларининг 45 фоизга ўсишига хизмат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2021 йилнинг 26 августидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 5000 сўм ва 10 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилди. Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги қадимий Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари тарихига бағишланган. Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган.
Марказий банк июль ойи якунлари бўйича банк бозоридаги депозит ва кредитларнинг ўртача фоиз ставкаларини маълум қилди. Жисмоний шахсларга таклиф этилаётган омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси сўнгги бир йил ичида биринчи марта 20 фоизга етди. Юридик шахсларнинг депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси эса, аксинча, февраль ойидан буён пастлаб, ўзининг бу йилги минимуми - 15,2 фоизгача тушган.
Марказий банк томонидан "Асакабанк" АЖ, "Ипак Йўли" АИТБ, "Капиталбанк" АТБ ҳамда "Ипотека банк" АТИБлар молиявий саводхонлик бўйича “Умумжаҳон пул ҳафталиги 2021” (Global Money Week) доирасида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган турли таълим тадбирлари ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этган банклар сифатида эътироф этилди.
Марказий банк 2021 йил 1 июль ҳолатига муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиоскларга оид статистикани тақдим этди. Унга кўра, жорий йил 1 июль ҳолатига муомаладаги банк пластик карталари сони 23 миллион 725 минг 483 донани ташкил этмоқда. Статистикада, Марказий банк бу сафар ҳам банкоматлар ва инфокиосклар сонини бирга тақдим этган.