ЧЭКИ "Савдогар" АТБ акциядорларининг 2021 йил 27 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишида банк кузатув кенгашининг янги таркиби сайланган. Хусусан, кенгаш таркибига "Ўзмиллийбанк" АЖда бошқарувчи директор лавозимида ишловчи И.Мамажонов, бошқарув раиси маслаҳатчиси И.Цой ҳамда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Ўқув маркази директори Н.Ҳайдаровлар киритилган.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири собиқ ўринбосари Умиджон Салимов Трастбанк Кузатув кенгаши аъзолари таркибига сайланди. Банкнинг 26 ноябрь куни бўлиб ўтган акциядорлар умумий йиғилишида бир қанча масалалар кўриб чиқилган. Шу жумладан, Кузатув кенгаши таркибида ҳам ўзгаришлар юз берган.
"Пойтахт банк" АЖда Кузатув кенгаши таркиби ўзгарди. Хусусан, Кенгаш таркибидан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Бошқарув раиси У. Мустафоев, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи Л. Исматуллаев, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бошқарма бошлиғи Ж. Камбаровлар чиқарилган. Уларнинг ўрнига Давлат активларини бошқариш агентлигидан иккита департамент бошлиғи ҳамда бир нафар Вазирлар Маҳкамаси ходими киритилган.