"Йил якунлари" туркум материалларнинг бу галгиси "Капиталбанк" АТБ ҳамда "Bank Apelsin" АЖ тўғрисида бўлади. 2021 йилда Капиталбанк акциядорлари таркиби ўзгарди. Валюта биржасида маркетмейкер мақомини олди. Bank Apelsin эса банк лицензиясини қўлга киритди. 1 йил ичида фойдаланувчилари сони 5 баравар кўпайди. Банкдаги шу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида материалимизда ўқинг.
Марказий банкдаги расмий манбаларнинг маълум қилишича, банк тўлиқ Капиталбанк муассислигида ташкил қилинди. Банк Бошқарув раиси шу вақтга қадар Капиталбанк Бошқарув Раиси ўринбосари - Апельсин рақамли филиали бошлиғи вазифасида ишлаб келган Гимадиев Сергей Абдулхаевич. Ушбу маълумотни С.Гимадиевнинг ўзи Bankers.uz'га тасдиқлади.